Жамият | 08:00 / 18.02.2025
1984
1 дақиқада ўқилади
Нукус кўчасида Lacetti ва Malibu-2 ўзаро тўқнашди
Жорий йилнинг 18 феврал куни соат 00:35 ларда Яккасарой тумани Нукус кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Lacetti русумли транспорт воситаси ва Malibu-2 русумли транспорт воситаси ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.