Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари расман ўрнатилди
Шу мазмундаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонун Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди. Шу ҳақдаги қонун президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилиши ҳақида Шавкат Мирзиёвнинг 2024 йил апрель ойида Душанбега расмий ташрифи чоғида эълон қилинган эди.
Ўзбекистон раҳбари Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашувда иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартноманинг имзоланиши Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиш эканини таъкидлади.
Мавзуга оид

16:26 / 05.06.2025
Тожикистонда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди

16:47 / 02.06.2025
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Баҳри Тожик» сув омборидан биргаликда фойдаланади

17:39 / 30.05.2025
2023 йилда музликлар 600 гигатонна сув йўқотди – Имомали Раҳмон

17:37 / 17.05.2025