Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Ҳайдовчи “Кобалт” машинасини бошқариб бораётиб, хавфли бурилишда бошқарувни йўқотган ва рўпарадан келаётган “Камаз” юк машинаси билан тўқнашган.

Самарқанд вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисаси туфайли икки киши бевақт ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2025 йил 2 феврал куни соат 10:30 да Пайариқ тумани Гулистон маҳалласидан ўтган давлат аҳамиятига эга йўлда содир бўлган.
Ҳайдовчи “Кобалт” машинасини бошқариб бораётиб, хавфли бурилишда бошқарувни йўқотган ва рўпарадан келаётган “Камаз” юк машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда “Кобалт” ҳайдовчиси ва йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан улар вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

11:58 / 18.07.2025
Юнусободда Cobalt, BYD ва Mercedes-Benz тўқнашди

11:24 / 18.07.2025
Мустақиллик кўчасида рул бошқарувини йўқотган ҳайдовчи йўл иншоотларига урилди

10:00 / 13.07.2025
Тошкент пропискасининг очилиши, автотеррористларга чора ва порахўрлик “хит-паради” — ҳафта дайжести

09:16 / 13.07.2025