Ўзбекистон | 11:24
1368
1 дақиқада ўқилади

Мустақиллик кўчасида рул бошқарувини йўқотган ҳайдовчи йўл иншоотларига урилди

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот тақдим этилди.

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 17 июл куни соат 23:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Leapmotor русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги йўл иншоотларига урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Мавзуга оид