Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея аэропортида самолёт ёниб кетди
Йўловчилар вақтида эвакуация қилинди, ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ.

Фото: AFP
Жанубий Кореянинг иккинчи йирик шаҳри Пусан халқаро аэропортида йўловчи самолёти ҳавога кўтарилишидан олдин ёниб кетди, деб хабар берди Yonhap.
Ёнғин 28 январ куни кечқурун Ҳонконгга учиши керак бўлган Air Busan самолёти бортида содир бўлган. Ёнғин самолётнинг дум қисмидан бошланиб, кейин фюзелажга ўтган.
Самолёт бортида 169 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бор эди, уларнинг барчаси тезда эвакуация қилинди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ. Ёнғин сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
2024 йил декабр ойида Бангкокдан учаётган Jeju Air авиакомпаниясининг Boeing самолёти Жанубий Кореянинг Муан аэропортига қўнаётганда ҳалокатга учради. Лайнер бортида 181 киши: 175 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокатда фақат икки киши тирик қолди.
Мавзуга оид

20:16 / 18.07.2025
Ўзбекистон Жанубий Корея божхоначиларига 6 бош хизмат итини етказди

19:12 / 14.07.2025
Жанубий кореялик балиқчилар 1,9 млн долларлик тунецларни денгизга қўйиб юборди

14:58 / 14.07.2025
"Ўткан кунлар" романи корейс тилига таржима қилинди

18:28 / 10.07.2025