Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий кореялик балиқчилар 1,9 млн долларлик тунецларни денгизга қўйиб юборди
Бунга балиқ тутиш учун белгиланган йиллик лимитдан ошиб кетилгани сабаб бўлди.

Фото: Yeongdeok county
Жанубий кореялик балиқчилар қиймати 1,9 миллион долларлик 1,3 мингдан ортиқ кўк тунец балиғини денгизга қўйиб юборди. Бунга балиқ тутиш учун белгиланган йиллик лимитдан ошиб кетилгани сабаб бўлди, деб ёзади South China Morning Post.
Ёндок уезди балиқчиларининг скумбрия ва калмарлар учун мўлжалланган тўрларига тасодифан кўк тунец балиқлари тушиб қолди. Ҳар бир балиқнинг катталиги 1-1,5 метрни, оғирлиги эса 100-150 килограммни ташкил этган. Korea Herald нашри маълумотларига кўра, овланган балиқларнинг умумий массаси 140 тоннага яқинлашган ва тахминан 2,55 миллиард вонга (1,9 миллион доллар) баҳоланган. Афтидан, тунецлар скумбрия ва сардиналарни овлаб, тўрга тушиб қолган.
2025 йил маълумотларига кўра, Шимолий Кёнсан провинциясида 110 тонна тунец тутишга рухсат берилган — шундан 35 тоннаси Ёндок ҳисобига тўғри келади. Ушбу лимит ошиб кетгани боис, балиқчилар овланган ўлжани денгизга қайтаришга мажбур бўлган.
Маҳаллий ҳукумат вакилининг маълум қилишича, балиқчилар квота якунланаётганидан бехабар бўлган. У янги рухсатнома учун сўров юборилганида ҳам бунга маълум вақт кетишини қўшимча қилган. Шунинг учун балиқларнинг барчасини денгизга қўйиб юборишга тўғри келган.
Жанубий Корея Балиқчилик тўғрисидаги қонунига мувофиқ, кўк тунецни сотиш ёки етказиб бериш бўйича белгиланган лимит ошиб кетганидан кейин ҳам унинг савдосини амалга оширганлар 2 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ёки 20 миллион вонгача жаримага тортилиши мумкин.
Мавзуга оид

13:16 / 01.08.2025
Трамп Жанубий Корея билан савдо келишуви ҳақида эълон қилди

19:36 / 31.07.2025
Ватаннинг гўё бир парчаси: Кореядаги ўзбек маҳалласидан репортаж

20:16 / 18.07.2025
Ўзбекистон Жанубий Корея божхоначиларига 6 бош хизмат итини етказди

14:58 / 14.07.2025