Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмни ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди
У иккита МЧЖда бош ҳисобчи лавозимида ишлаб, ушбу корхоналарнинг маблағларини ўзининг пластик картасига ўтказиб олган.
Тошкент вилоятида МЧЖлар маблағларини ўзининг пластик картасига ташлаб олган бош ҳисобчи аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда фуқаро С.О. Л.А. ва З.П. МЧЖларнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келиб, ушбу корхоналарнинг электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланиб, жами 1,9 миллиард сўм маблағни ўзининг пластик картасига ўтказиб олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда иситиш тизимидаги таъмирлашда салкам 1 млрд сўмни талон-торож қилган МЧЖ аниқлангани, Бухорода 321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

07:53
Тошкент вилоятида ўткир тиғларни ноқонуний олиб юрган 147 нафар шахс аниқланди

23:28 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди

15:52 / 01.04.2025
Тошкент вилоятида Howo, “ЗИЛ”, Cobalt ва Nexia тўқнашди

23:07 / 25.03.2025