Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оққўрғонда Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди
Ижтимоий тармоқларда бир неча фуқаролар Labo’га сув тўлдириб, чўмилгани, овқатлангани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Видеодан кадр
Оққўрғон туманида ҳаракатланиб кетаётган автоуловнинг юкхонасида турли хил ҳаракатларни амалга ошириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган ва жамоат тартибини бузган, шунингдек, бу ҳолатларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган фуқароларга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Шу каби ҳолат Тошкентда ҳам кузатилган. Тошкентда машина салонини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатланган шахслар ушланганди.
Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқарганда одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани, транспорт воситаси салонини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани аниқланган.
Мавзуга оид

11:06
Тошкент вилоятида сифатсиз бензин сотган заправкага нисбатан чора кўрилди

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

21:54 / 30.06.2025