Ўзбекистон ва Эрон қўшма туризм қўмитасини тузишни муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сейед Ризо Солеҳи Амири билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Мулоқот чоғида Эрон томони сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари турли соҳаларда ривожланиб бораётганини қайд этиб, президент Масъуд Пезешкиён мамлакат билан ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини эътироф этди.
Сейед Ризо Солеҳи Амирининг қайд этишича, Эрон президенти туризм соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ўзаро сайёҳлар сонини ошириш каби масалаларни алоқаларни тараққий эттиришда муҳим деб билади.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Эрон қўшма туризм қўмитасини тузиш ҳамда ЮНЕСКО доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Эрон томони Ўзбекистоннинг туризм соҳаси вакилларини жорий йил 11-14 феврал кунлари Теҳронда ўтказилиши режалаштирилган 18-халқаро туризм кўргазмасига таклиф этди.
Мавзуга оид

21:53 / 15.04.2025
Эроннинг ядро дастури: Трамп нега ўзи барбод қилган битимни тикламоқчи?

17:26 / 15.04.2025
The Guardian: АҚШ Эронга уран захирасини Россияга топширишни таклиф қилди

12:30 / 15.04.2025
Эрон ташқи ишлар вазири Арағчи Москвага ташриф буюради

16:43 / 13.04.2025