Тошкентда эркак шифокор муолажа пайтида аёл мижозини ўпиб олгани учун жазоланди
Суд ҳуқуқбузарга шилқимлик қилгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган. Ҳодиса “PLAN BABY” хусусий клиникасида содир бўлган. 55 ёшли лор шифокор судда айбига иқрорлик билдириб, "аёлни яхши кўриб қолганидан ўпганини, ўзини тутиб тура олмаганини" айтган.

Фото: Getty Images
Kun.uz мазкур иш доирасида чиқарилган суд қарорлари билан танишди. Унга кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи Э.Б. (аёл киши) муолажа олиш мақсадида “PLAN BABY” хусусий клиникасига борганида, унга олдиндан таниш бўлмаган лор шифокор Н.И. юз қисмига тиббий муолажа қилаётган вақтида, номақбул ҳамда шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатлар қилган.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судининг 2024 йил 23 сентябрдаги қарори билан Н.И. МЖтКнинг 41-1-моддаси (Шаҳвоний шилқимлик қилиш) биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, 5 сутка қамоқ жазоси тайинланган.
Судда сўроқ қилинган Н.И. айбига иқрорлик билдириб, Э.Б.ни яхши кўриб қолганидан ўпганини, ўзини тутиб тура олмаганини, қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, кечирим сўраган.
Апелляция инстанцияси суд қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Мавзуга оид

16:55 / 08.04.2025
Пойтахтнинг Қорасарой кўчасида дарахтлар кўчирилмоқда. Агротехник талаблар бузилган

14:09 / 08.04.2025
Тошкентнинг Қорасарой кўчасида туннел қурилиши бошланди

22:34 / 05.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади

21:33 / 04.04.2025