Тошкентда “котлован” сабаб йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушди
Чилонзор туманидаги ҳолатга расмийлар эътибор қаратиш шарт. Боиси ҳодиса рўй берган Новза кўчасидан ҳар куни минглаб одамлар ўтиб-қайтади. Йўлнинг қолган қисми ҳам хавф остида.

Фото: Видеодан кадр
12 сентябр куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида котлован сабаб йўлнинг бир қисми қулаб тушди. Ҳолат туманнинг Новза кўчасидаги янги қурилиши режа қилинган Novza Rezidence кўп қаватли турар жой мажмуаси ҳудудида рўй берган.
Котлован қазиш ишлари ортидан бинонинг бир томонидан Етти терак кўчасига олиб кирадиган йўлнинг бир қисми ўпирилиб тушди. Йўлнинг қулаши камерага тушиб қолган.
Kun.uz’даги маълумотларга кўра, қурилиш ишлари “Runa International Trading INC” МЖЧ шаклидаги хорижий корхонаси томонидан олиб борилмоқда.
Ҳолатга расмийлар эътибор қаратишлари лозим. Чунки бу йўлнинг қолган қисми ҳам қулаб тушиши мумкин. Бу йўлдан эса ҳар куни минглаб одамлар ҳаракатланади. Яқин орада Новза метроси бекати ва Давлат хизматлари маркази, қатор хусусий ўқув марказлари, университет жойлашган.
Kun.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.
Мавзуга оид

12:30
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

17:07 / 05.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат

00:44 / 04.06.2025
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди

14:30 / 27.05.2025