Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматбаҳо металларни сотиб олишда чегирма қўллаш тартиби такомиллаштирилди
Президент қарори билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритилди.
“Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди:
- қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олиш имкониятидан фойдаланилган ҳар бир кун учун фоизлар ҳисоблаш тартиби жорий қилинди, хусусан:
- 30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – фоиз ҳисобламаслик;
- 31-кундан 180 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисоблаш белгиланди.
Шунингдек, “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорига қуйидаги мазмундаги қўшимчалар киритилди:
- қимматбаҳо металларни биржа савдоларида чегирмалар қўллаган ҳолда сотиб олувчи тадбиркорларга қўйиладиган мезонларни белгилашда қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий қилинди:
- яратилган иш ўринларининг камида 70 фоизини заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металл буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ишчилар касбларини ташкил этиш;
- яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинган ходимларга камида 6 ой давомида иш ҳақи ҳисобланиши ва ушбу ҳолат солиқ органлари томонидан тасдиқланган бўлиши;
- тадбиркорлик субъектлари зарур моддий-техника базаси, ускуналар ва бошқа техника воситалари, ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда шароитларга эга бўлиши.
Мавзуга оид

18:27 / 21.06.2025
Чакана савдода чегирма бериш ва акция ўтказиш қоидалари белгиланиши мумкин

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

11:00 / 04.06.2025
Қурбон ҳайити муносабати билан ички саёҳатларга чегирмалар эълон қилинди

14:38 / 28.05.2025