Ўзбекистон | 11:54 / 14.06.2025
3104
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

Улар 2,06 кг оддий металлга тилла рангини бериш орқали қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 000 долларга сотишга келишиб, 35 000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаролар Х.У. ва А.Д. ўзаро тил бириктириб, умумий оғирлиги 2,06 кг бўлган оддий металлга тилла рангини бериш орқали қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган (“999,9” асллик белгиси тамғаси муҳрланган) металларни фуқаролар М.С ва Р.Л.га 70 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 35 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид