Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган Абдурасул Абдухалилов шу лавозимда иш бошлайди.

Фото: Савдо-саноат палатаси
Абдурасул Абдурашидович Абдухалилов Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У 1984 йили Тошкент шаҳрида туғилган, олий маълумотли. Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Фаолияти давомида ички ишлар идораларида, хусусий тадбиркорлик субъектларида ишлаган.
2018 йилдан ҳозирга қадар Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги хусусий корхонада раҳбар лавозимида ишлаган.
Абдурасул Абдухалилов, шунингдек, 2023 йилда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Мавзуга оид

15:52 / 01.04.2025
Тошкент вилоятида Howo, “ЗИЛ”, Cobalt ва Nexia тўқнашди

23:07 / 25.03.2025
Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

16:25 / 20.03.2025
Миллий тиббиёт марказида комадаги беморга жигар кўчириб ўтказилди

20:30 / 18.03.2025