Президент ёрдамчиси котибиятига мудир тайинланди

Президент фармойишига мувофиқ, Зиёмуҳамедова Дилноза Муродовна Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълум қилди.
Тайинловга қадар Дилноза Зиёмуҳамедова Президент администрацияси Ижро этувчи аппарати Оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида ишлаб келган. 2023 йил август ойида “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Администрация ташкилий тузилмасида ўзгаришлар рўй берган, администрацияда шуъба мудири лавозимида ишлаб келган Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси этиб тайинланган эди.
Мавзуга оид

20:29 / 06.04.2025
Қорақалпоғистонда илк бор очиқ осмон остида концерт ташкил этилди

21:12 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби ёрдамчиси билан учрашди

19:59 / 05.04.2025
Саида Мирзиёева Орол маданият саммитида иштирок этди

22:24 / 04.04.2025