Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Алишер Амиров аввал ҳам ушбу вилоят ҳокимига ўринбосар бўлган.

Алишер Хуррамович Амиров Сурхондарё вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Алишер Амиров 1977 йил Бойсун туманида туғилган. 2001 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини, 2014 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ер усти транспорти тизимлари муҳандиси.
А.Амиров меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Тошкент вилояти бўлими шуъба мудири, «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясида бошқарма бошлиғи, бошқарув раиси ўринбосари, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, 2019 йил октябридан 2020 йил декабрига қадар Шеробод тумани ҳокими лавозимларида меҳнат қилган.
2021 йил январидан буён Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобил йўллари қўмитаси минтақавий йўлларга буюртмачи бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
- Маълумот учун, Сурхондарё вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2021 йил майидан буён Алишер Хидиров ишлаётганди.
Мавзуга оид

16:05 / 02.06.2025
Кўп қаватли уйларда 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

15:25 / 02.06.2025
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

12:13 / 31.05.2025
Сурхондарёда 23 та кўп қаватли турар жой биносида сейсмик жиҳатдан камчиликлар аниқланди

15:28 / 19.05.2025