Самарқандда «ножўя хатти-ҳаракат» қилган судя ваколати тугатилди
Шунингдек, у одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани айтилмоқда.

Фото: Getty Images
Одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этгани учун Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари Б.Вахобов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши хабар берди.
Қайд қилинишича, Вахобовнинг судялик ваколатлари ҳам муддатидан илгари тугатилган.
Ҳолат юзасидан бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Мавзуга оид

22:00 / 05.07.2025
«Самарқанд қоғози» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

08:25 / 05.07.2025
Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

11:37 / 04.07.2025
Самарқанд нўхатшўраги географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

12:10 / 03.07.2025