«Ливерпул» АПЛ рекордини ўрнатмоқчи
«Ливерпул» «Брайтон» ҳавбеки Кайседо учун 127 миллион евро таклиф қилди — бу Англия футболи учун рекорд ҳисобланади.

Фото: Getty Images
«Ливерпул» «Брайтон» яримҳимоячиси Мойсес Кайседо учун 127 миллион евро (110 миллион фунт стерлинг) миқдорида таклиф бергани ҳақида бир вақтда икки ишончли манба хабар берди — The Athletic нашри ва инсайдер Фабрицио Романо.
Қайд этилишича, «Брайтон» таклифни қабул қилган ва барчаси режа бўйича кечса, трансфер 11 август куниёқ эълон қилинади.
Бу трансфер Англия клублари учун рекорд даражада бўлади. Шу йил январида «Челси» «Бенфика» ҳавбеки Энцо Фернандес трансфери учун 121 миллион евро тўлаганди.
2022/23 йиллар мавсумида Кайседо жамоаси учун барча турнирлар доирасида 43 ўйин ўтказган, 1 гол урган ва 1 голга узатма берган.
21 ёшли эквадорликнинг «Брайтон» билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар тузилганди. Transfermarkt портали футболчи трансферини 75 миллион еврога баҳолаганди.
Мавзуга оид

11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти

00:38 / 27.05.2025
Ливерпулда ҳайдовчи машинасини футбол ишқибозлари устига ҳайдади

10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари

14:01 / 12.05.2025