Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Фарғона шаҳрида туристик дам олиш маскани барпо этмоқчи
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консуллигида саудиялик тадбиркор Бассам ал-Саади билан музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Kun.uz
Учрашув чоғида Ўзбекистон сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Бассам ал-Саади мамлакат Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистондаги бизнесини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётганини билдирди.
«Биз ҳамкорларимиз билан Фарғона шаҳрида туристик дам олиш масканини барпо этиш лойиҳаси учун 3 миллион доллар миқдоридаги маблағни киритишни режалаштиряпмиз. Ушбу дам олиш маскани лойиҳасида 5 та катта вилла, 9 дона ўрта ва 15 та кичик виллалар ҳамда савдо маркази ва болалар ўйингоҳи қурилиши назарда тутилмоқда», - деди у.
Учрашув натижасида саудиялик тадбиркор билан мамлакатдаги бошқа лойиҳаларга ҳам инвестиция киритиш имкониятларини ўрганиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид

21:50 / 23.07.2025
Асаларилар ўлими давом этмоқда. Моддий зарар қопланадими?

21:52 / 22.07.2025
Фарғонада адашиб беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлаган шифокор қамалди

16:09 / 18.07.2025
Томда меҳмонхона қуриш мумкинми?

09:04 / 18.07.2025