Ўзбекистон | 18:03 / 18.06.2023
11332
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ рўй берди
Тошкентдаги Қўйлиқ кўприги устида 5 та автомобил ўзаро тўқнашди. Жабрланганлар йўқ.

Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ
18 июнь куни соат 12:20 атрофида Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 5 та автотранспорт воситаси ўртасида ЙТҲ содир бўлди.
Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра:
- 1995 йилда туғилган Ш.Р. бошқарувида бўлган Cobalt;
- 1990 йилда туғилган З.А. бошқарувида бўлган Lacetti;
- 1995 йилда туғилган М.Т. бошқарувида бўлган Spark;
- 1991 йилда туғилган А.Х. бошқарувида бўлган Nexia 2;
- 1953 йилда туғилган А.К. бошқарувида бўлган Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
️Ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди

10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади

18:17 / 19.05.2025
Бишкекда ўзбекистонлик талаба автоҳалокатга учради. Комада ётган қизнинг онаси ёрдам кутяпти

18:04 / 16.05.2025