Ўзбекистон | 18:48 / 26.05.2023
16903
2 дақиқада ўқилади

Саидов ва Лавров учрашувида АЭС масаласи муҳокама қилинмади — манба

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидаги манба Kun.uz билан суҳбатда АЭС қурилиши бўйича Россия билан деярли келишувга эришилгани ҳақидаги ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

22 май куни Москвада учрашган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонда АЭС қурилиши масаласини кўриб чиқмаган. Бу ҳақда Kun.uz'га Ўзбекистон ТИВдаги манба маълум қилди.

“Бу масалада ҳозирча ҳеч қандай келишув имзоланмаган, суҳбатда ҳам [АЭС масаласини] фақат Россия томони гап орасида айтиб кетди, холос”, деди исми сир қолишини сўраган вазирлик расмийси.

Аввалроқ, РФ ТИВ бу учрашув олдидан тарқатган ахборотида Ўзбекистон ҳудудида Россия томонидан лойиҳалаштирилган АЭС бўйича бош шартноманинг асосий шартлари бўйича келишув гўёки “юқори даражада тайёр” эканини иддао қилганди.

Бу – Россия томонидан АЭС бўйича келишув деярли тайёр, дейилаётган биринчи ҳолат эмас. РФ расмийлари йиллардан буён кўплаб мулоқотларда Ўзбекистон томонини АЭС бўйича келишувни тезроқ имзолашга шошириб келади.

2020 йил декабр ойида Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев атом электр станциясини қуриш бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги шартнома “деярли тайёр ҳолатга келтирилган”, фақат техник жиҳатлари қолди, деган эди.

“ЎзАтом” агентлиги эса рус элчисининг гапларини рад қилиб, ҳали келишувга эришилмагани маълум қилган. “Шартномани муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда музокара позициялари ишлаб чиқилган ва ҳимоя қилиб келинмоқда”, – дея баёнот берган “ЎзАтом” агентлиги.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти