Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 18 ёшли қиз ўзини сувга ташлаб вафот этди
Қиз олий таълим муассасаларидан бирининг талабаси бўлган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги кўприкдан бир қиз ўзини сувга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Ҳодиса 2023 йил 10 март куни соат 21:25 ларда Оқдарё тумани ва Самарқанд туманини боғлаб турувчи Қорадарё дарёси устидаги кўприкда содир бўлган.
Оқдарё тумани Ўзбекистон маҳалласида яшаган 18 ёшли қиз кўприкдан ўзини сувга ташлаб, жонига қасд қилган. Ҳозирда қизнинг ўлими сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Оқдарё тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

22:00 / 05.07.2025
«Самарқанд қоғози» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

08:25 / 05.07.2025
Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

11:37 / 04.07.2025
Самарқанд нўхатшўраги географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

12:10 / 03.07.2025