Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида иккинчи финалчи ҳам аниқланди.
Франция ва Марокаш миллий жамоалари ўртасидаги баҳсда Тео Эрнандес ҳамда Рандаль Коло-Муанининг голлари амалдаги чемпионга ғалаба келтирди.
Шу тариқа Франция 18 декабр куни Аргентинага қарши финалда чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Марокаш эса 17 декабрда Хорватия билан 3-ўрин учун ўйнайди.
ЖЧ-2022. Яримфинал
Франция — Марокаш 2:0
14 декабр, «Ал Байт»
Голлар: Эрнандес (5), Коло-Муани (79).
Франция – Льорис, Кунде, Варан, Конате, Эрнандес, Тчуамени, Фофана, Жиру (Тюрам, 65), Гризманн, Дембеле (Коло-Муани, 79), Мбаппе.
Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс (Амалла, 21; Эззалзули, 78), Ал Явмиқ, Дори, Мазрауи (Аттийят-алла, 46), Зиёш, Амрабат, Унаи, Ан-Носири (Ҳамдалла, 66), Буфаль (Абуҳилол, 67).
Огоҳлантириш: Буфаль (27).