02:08 / 11.12.2022
37081

ЖЧ-2022. Франция Англияни мағлубиятга учратиб, яримфиналнинг сўнгги иштирокчисига айланди

Фото: ФИФА

Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида чоракфиналнинг сўнгги ўйини бўлиб ўтди. 

Унда амалдаги чемпион Франция Тчуамени ва Жирунинг голлари эвазига Англия устидан ғалаба қозонди. Иккала голга ҳам Гризманн ассистентлик қилди. Жавоб тўпини пенальтидан Кейн киритди. Инглизлар сардори ҳисобни тенглаштириши ҳам мумкин эди, аммо иккинчи пенальтидан фойдалана олмади.

Французлар яримфиналда 14 декабр куни Марокаш билан баҳс юритишади. Биринчи яримфиналда 13 декабрда Аргентина ва Хорватия ўзаро тўқнаш келади.

ЖЧ-2022. 1/4 финал
Англия — Франция 1:2

10 декабр, «Ал Байт»
Голлар: Кейн (54, пенальти) — Тчуамени (17), Жиру (78).
Аниқ амалга оширилмаган пенальти — Кейн (84).
Англия – Пикфорд, Уокер, Магуайр, Стоунз (Грилиш, 90+8), Шоу, Ҳендерсон (Маунт, 79), Райс, Беллингем, Фоден (Рэшфорд, 85), Сака (Стерлинг, 79), Кейн.
Франция – Льорис, Кунде, Варан, Упамекано, Эрнандес, Рабьо, Тчуамени, Жиру, Гризманн, Дембеле (Коман, 79), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Гризманн (43), Дембеле (46), Эрнандес (82), Магуайр (89).

Top