Ангренда юк машинаси 5 та автомобил билан тўқнашди
Isuzu’нинг тормози ишламай қолган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида тормоз тизимидаги носозлик туфайли Isuzu русумли юк машинаси бешта енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 12 декабр куни соат 15:10 атрофида А-373 «М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобил йўлининг 184-километрида содир бўлган.
Юк машинаси ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган 3 та Nexia ва 2 та Cobalt русумли автомобилларга тўқнашган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мавзуга оид

21:03 / 04.06.2025
“Килосини 20 минг сўмдан сотардим” – эшак гўшти сотиб келган йигит иқрори

13:55 / 29.05.2025
Божхоначилар фуқаро танасига хуфиёна яширилган дориларни фош этди

17:35 / 28.05.2025
Тошкент вилоятида 40 та микро ГЭС қурилади

20:37 / 26.05.2025