Ўзбекистон кондиционерларни асосан Хитойдан импорт қилмоқда
Ўзбекистонга 2022 йил январь-октябрь ойларида хориждан қиймати 63,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 278 мингта кондиционер импорт қилинган.

Фото: Kun.uz
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кондиционер импорти 2021 йил мос даврига нисбатан солиштирилганда 81,6 мингтага ошган.
Ўзбекистон 10 ой мобайнида энг кўп кондиционер импорт қилган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди – 263,2 минг дона.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Туркия – 6,9 минг дона;
- Франция – 1,1 минг дона;
- Испания – 1,0 минг дона;
- Италия – 827 дона;
- Корея – 805 дона;
- БАА – 795 дона;
- Россия – 429 дона.
Мавзуга оид

20:51
АҚШ савдо борасида Хитой билан «юмшоқ мулоқот» бошланганини маълум қилди

20:00
Хитой узлуксиз 30 соатгача парвоз қилишга қодир дронни тақдим этди

21:31 / 11.04.2025
Хитойда кучли шамол сабаб вазни 50 килодан енгил аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия қилинди

19:30 / 11.04.2025