Тошкентдаги айрим суд биноларида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
Тошкент шаҳрида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳридаги айрим суд биноларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, бу каби ўқув машғулотлари стратегик объектларда хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида ўтказиб турилади.
“Ҳурматли фуқаролар. Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни сўраймиз”, дейилади маълумотда.
Бундан олдин ижтимоий тармоқларда жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани ва фуқаролик туманлараро судидан ташриф буюрувчилар ва суд ходимлари ташқарига чиқариб юборилгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Мавзуга оид

10:21
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести

17:39 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди

15:13 / 02.06.2025
“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз” — сенатор одил судлов масаласида

18:37 / 29.05.2025