Тошкентда 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етказилган
Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда ҳозирга қадар фойдаланиб келинаётган архитектура ёдгорликлари аҳволи Тошкент шаҳрида ўрганилди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Маҳкама хабарига кўра, пойтахтда мавжуд 290 та тарихий бинолар 167 таси ташкилот ва идоралар томонидан фойдаланилмоқда. Ўрганишлар фойдаланувчилар томонидан объектлардан нотўғри фойдаланиш ва зарар етказиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатди.
Жумладан, ўзбошимчалик билан 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етказган ҳолда 818 дона кондиционер ҳамда 20 та объектга 36 та соябон ва баннер ўрнатилган. Масалан, давлат муҳофазасига олинган Тошкент иқтисодиёт университети биносига 30 та, Фанлар академиясига 49 та ёки Транспорт университетига 98 та кондиционер ўрнатилган.
Назорат тадбирларида 21 та объектдаги қонунбузилиш ҳолатлари фойдаланувчилар ўзи томонидан бартараф этилиши таъминланган. Шу билан бирга, 25 та объект фойдаланувчисига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, судларга юборилган.
“Ўзархив”, Бадиий академия, Фанлар академияси, Руҳий касалликлар клиник шифохонаси, “Геология музейи”, “БошпланЛИТИ” корхонаси ва бошқа идоралар масъул шахслари жавобгарлик масаласи ҳал этилгани айтилади.
Мавзуга оид

19:35 / 08.06.2025
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21 / 08.06.2025
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

20:17 / 07.06.2025