Ўзбекистон Қозоғистонга қарийб 40 минг тонна қовун ва тарвуз етказиб берди
Ўзбекистон қовун ва тарвуз экспортидан қанча даромад қилгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 16,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 67,8 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.
Бу йил мамлакатда етиштирилган қовун ва тарвузлар 12 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 45 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 39,2 минг тонна;
- Россия – 15,1 минг тонна;
- Қирғизистон – 11,1 минг тонна;
- Беларусь – 1,1 минг тонна;
- Тожикистон – 624 тонна;
- Латвия – 448 тонна;
- Мўғулистон – 157 тонна;
- Украина – 43 тонна;
- Польша – 19,4 тонна.
Мавзуга оид

20:57 / 09.04.2025
Қозоғистон олти ойга тухум импортини чеклади

16:31 / 08.04.2025
Ўзбекистонлик аёл Қозоғистон-Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтди

21:21 / 05.04.2025
Қозоғистон Ўзбекистондан суғориш учун 12,6 миллиард куб метр сув олди

13:36 / 04.04.2025