Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларидаги иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz
Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.
Бунда номзодлар платформада:
- ўз паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
- диплом ва унинг иловаси электрон нусхасини юклайди;
- ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайди.
Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Аризалар 10 августга қадар қабул қилинади.
Мавзуга оид

12:52 / 05.06.2025
Янги ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

08:49 / 04.06.2025
Президент мактабларига қабул жараёни расман бошланди

10:23 / 03.06.2025
«Жасорат мактаблари»га ўқувчилар ҳужжатларини қабул қилиш бошланди

10:40 / 28.05.2025