14:10 / 10.07.2022
24888

Самарқанддан Москвага учган самолёт манзилга етмасдан ортга қайтди

Самолёт экипажи техник сабабларга кўра ортга қайтишга қарор қилган.

Фото: РИА Новости

«РИА Новости»нинг хабар беришича, «Россия» авиакомпаниясининг 10 июл куни эрталаб Самарқанддан Москвага парвоз қилган «Sukhoi Superjet 100» самолёти ортга қайтган.

Маълум бўлишича, самолёт экипажи техник сабабларга кўра ортга қайтишга қарор қилган.

«Россия» авиакомпаниясининг FV-6552 рейси парвозлар жадвалига кўра, соат 7:17 да Самарқанд халқаро аэропортидан Москвага учган.

Самолёт ҳавога кўтарилганидан кейин орадан икки соат ўтиб, соат 9:00да Самарқанд аэропортига қайтиб қўнган.

Қайд этилишича, «Sukhoi Superjet 100» Самарқанд аэропортига қўнишида унинг бортида бўлганлардан ҳеч ким жабрланмаган.

Top