Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда техникум хўжалик мудири талабага пичоқ отиб жароҳат етказди
Техникум хўжалик мудири талабанинг хонасига кирганда улар ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд ахборот технологиялари техникумида ишловчи шахс талабага пичоқ отиб жароҳат етказгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 3 июнь куни соат 20:50 лар атрофида Самарқанд ахборот технологиялари техникумида хўжалик мудири лавозимида ишловчи Ж.А. талабалар ётоқхонасида яшовчи, шу техникумнинг биринчи босқичида таҳсил олаётган З.З.нинг хонасига кирган вақтида талаба ўрнидан турмай жойида ётгани сабабли улар ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Шундан сўнг Ж.А. стол устида турган ошхона пичоғини талабага қарата отган. Оқибатда ошхона пичоғи талабанинг ўнг оёғи пастки қисмига теккан ва у тан жароҳати олган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада талаба шифохонага мурожаат қилмаганини, жароҳатини талабалар боғлаб қўйганини айтган.
Қайд этилишича, ҳозирда талабанинг аҳволи яхши. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

21:17 / 25.07.2025
Самарқанд шаҳрининг ёши 3 минг йил деб қайта баҳоланади

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

22:00 / 05.07.2025