Шаҳбоз Шариф Покистон бош вазири этиб сайланди
Шаҳбоз Шариф номзоди якшанба куни мухолиф партиялар вакиллари томонидан бош вазирликка илгари сурилганди.

Фото: Aaj Tak
"Покистон мусулмонлари лигаси" партияси етакчиси Шаҳбоз Шариф Покистоннинг 23-бош вазири этиб сайланди.
Парламент қуйи палатасида ўтказилган овоз бериш жараёнида Шариф 174та овоз олди.
Уч марта Покистон бош вазири этиб сайланган Навоз Шарифнинг 70 ёшли укаси Шаҳбоз Шариф номзоди якшанба куни мухолиф партиялар вакиллари томонидан бош вазирликка илгари сурилганди.
Якшанба куни Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик вотуми эълон қилган ва уни лавозимидан четлатганди.

Мавзуга оид

14:00 / 04.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон "Яшил макон" дастурлари доирасида ҳамкорлик қилади

12:32 / 03.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаради

11:24 / 02.06.2025
Туркия ва Покистон разведка хизматлари ИШИД етакчиларидан бирини қўлга олди

21:17 / 24.05.2025