Сирдарёда иссиқлик электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйилди
Сирдарё вилояти Ховос туманида Туркиянинг Cengiz Enerji компанияси билан ҳамкорликда иссиқлик электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев энергетика саноатида кўп йиллик тажрибага эга бўлган Туркиянинг Cengiz Enerji компанияси бош директори Ахмет Женгиз бошчилигидаги делегация билан учрашиб, Ховос туманида қиймати 150 млн долларлик 220 мегаватт қувватга эга бўлган ИЭС қуриш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борди.
Музокаралардан сўнг делегация аъзолари Ховос туманига ташриф буюрди. Туманнинг Мустақиллик маҳалласи ҳудудида иссиқлик электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйилди. 7 гектар ер майдонига қурилиши мўлжалланган ИЭС ишга туширилиши билан 80 та иш ўрни яратилади. Қурилиш даврида эса 450 нафар ишчи кучидан фойдаланилади.


ИЭС қурилишини 2022 йилнинг август ойига қадар тугатиш режалаштирилган. Ишлаб чиқариладиган электр энергияси «Миллий энерго тизим»га уланади. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,76 млрд киловатт соатни ташкил этади. Бунинг учун йиллик 385 млн метр куб табиий газ талаб этилади. Одатий станцияларга нисбатан 150 млн метр куб табиий газ тежалади.
Мавзуга оид

17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди

17:39 / 28.02.2025
Сирдарё ва Оқолтин туманларига янги ҳоким тайинланди

13:45 / 26.02.2025
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

11:26 / 04.02.2025