G20’нинг Афғонистон бўйича фавқулодда саммити 12 октябрга белгиланди

Фото: AP
Италия бош вазири Марио Драги G20’нинг Афғонистон бўйича фавқулодда саммити 12 октябрда бўлиб ўтишини маълум қилди, деб хабар берди “ТАСС” ахборот агентлиги.
Катта йигирматалик гуруҳи (G20) етакчиларининг саммити Римда бўлиб ўтади. G20‘га раислик қилувчи Италия Афғонистон масаласида асосий иштирокчи бўлган АҚШ, Туркия, Хитой ва Россияни музокараларга жалб қилмоқчи. G20 аъзоларидан Франция ва Германия Афғонистондаги вазиятни ҳал қилиш зарурати туфайли саммит ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.
2020 йил G20 саммити Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд бошчилигида 21-22 ноябр кунлари онлайн тарзда ўтказилган эди.
Мавзуга оид

15:55 / 12.06.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон имтиёзли савдо тўғрисида битим тузди

16:56 / 10.06.2025
Шавкат Мирзиёев: Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш лозим

16:48 / 05.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

13:21 / 04.06.2025