Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Қорақалпоғистоннинг 4 та туманида «свет» ўчиши мумкин

Бугун Қорақалпоғистоннинг Aмударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Kun.uz'га хабар берди.
Маълум қилинишича, “Тахиатош ИЭС” АЖда авария ҳолати юзага келган. Шу сабабли 21 июль Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманларида маҳаллий ҳокимият билан келишган ҳолда «ВЕЕР» жадвали бўйича «свет» ўчади.
Юқоридаги ҳолат қачон бартараф этилиши ва «свет» қайси вақт оралиғида ўчишига ойдинлик киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида 4 кун давомида электр энергиясида узилишлар кузатилганди.
Мавзуга оид

11:40 / 23.07.2025
Сенат чиқиндидан қарз сабаб электрга тўлов қилолмаслик механизмини танқид остига олди

15:51 / 05.07.2025
Тошкентда электр узилишлари кўпайди. ҲЭТ буни “қишга тайёргарлик” билан изоҳлади

12:47 / 04.07.2025
Июнда 135 млрд сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланилди

09:55 / 20.06.2025