Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилди
Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги ҳамкорликка бағишланган Тошкент конференцияси доирасида, Марказий Осиё халқаро институтининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
Бугун, 15 июл куни Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё халқаро институтининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир аввалида президент Шавкат Мирзиёевнинг табриги Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева томонидан ўқиб эшиттирилди.
Маросимда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференцияси доирасида Тошкент шаҳрига келган Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, БМТ, МДҲ, ШҲТ, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз нутқида айтишича, мазкур институтнинг очилиши минтақавий ва иқтисодий жараёнларнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганидан далолат беради.
Вазир янги муассаса минтақавий ҳамкорлик истиқболларини экспертлар даражасида батафсил муҳокама қилиш, турли соҳалардаги кўп томонлама лойиҳалар бўйича амалий ва илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш учун имконият яратишига ишонч билдирди.
Маълумот учун, Марказий Осиё халқаро институти 2020 йил августида президент қарори асосида ташкил этилган. Ўша йил октябрида институтга Анвар Носиров директор этиб тайинланган эди.
Мавзуга оид

00:21
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

20:17 / 07.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?

16:51 / 07.06.2025
Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари фойдали қазилмаларини биргаликда излашга келишиб олди

10:06 / 07.06.2025