Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакилига янги дипломатик мартаба берилди

Фото: Dunyo
Ўзбекистон президентининг фармонига биноан, мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимовга фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабаси берилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Бахтиёр Иброҳимов Тошкент шаҳрида туғилган, у 54 ёшда. 1992 йилдан бери Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда, жумладан, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида ишлаган.
2017 йил май ойида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланган.
2019 йил июн ойида Ўзбекистон биринчи марта БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиясида навбатдаги сессия раисининг ўринбосари этиб сайланди. Ушбу вазифани Б. Иброҳимовга мамлакатнинг доимий вакили сифатида БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясида 2019 йил сентябр ойидан 2020 йил сентябр ойигача амалга оширди.
Мавзуга оид

16:21 / 29.05.2025
Ўзбекистоннинг Иорданиядаги янги элчиси тайинланди

16:09 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг Португалиядаги янги элчиси тайинланди

15:01 / 28.05.2025
Таниқли журналист ва блогер Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм элчиси этиб тайинланди

21:17 / 24.05.2025