Франция Шенген ҳудудини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
Франция президенти “ички хавфсизлик кенгашига ўхшаш бирор нарса” ташкил этишни таклиф қилди. У Шенген ҳудудининг ислоҳ қилиниши “бир вақтнинг ўзида ҳам эркинлик, ҳам хавфсизликни таъминлашни” назарда тутишини таъкидлади.

Фото: Reuters
Яқин вақт ичида Франция ЕИ чегараларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида Шенген ҳудудини ислоҳ қилиш бўйича таклифларини тақдим этади. Бу ҳақда мамлакат президенти Эмманюэл Макрон маълум қилди.
“Шенген ҳудудини ислоҳ қилишимиз зарур. Биринчи навбатда, ЕИ ташқи чегараларида хавфсизликни кучайтириш учун”, – деди Макрон.
Унинг қўшимча қилишича, Париж яқин кунларда Шенген ҳудудини ислоҳ қилиш бўйича таклиф билан чиқади ва уни ЕИнинг бошқа мамлакатларига тақдим этади.
Франция президенти “ички хавфсизлик кенгашига ўхшаш бирор нарса” ташкил этишни таклиф қилди. У Шенген ҳудудининг ислоҳ қилиниши “бир вақтнинг ўзида ҳам эркинлик, ҳам хавфсизликни таъминлашни” назарда тутишини таъкидлади.
“Биз Шенген макони хавфсизлик макони ҳам бўлиши учун уни ислоҳ килишимиз даркор, бу Европа иттифоқи ташқи чегараларининг мустаҳкамланишини, Шенген механизми фаолиятининг яхшиланишини англатади”, – деб қўшиб қўйди у.
Мавзуга оид

01:01
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда

11:30 / 16.04.2025
Париж 12 нафар жазоирлик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборяпти

17:49 / 15.04.2025
Францияда бир вақтнинг ўзида бир нечта қамоқхонага ҳужум уюштирилди

08:30 / 07.04.2025