Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 15 киши товуқ гўштидан заҳарланди

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалига 15 нафар шахс “метгемоглобин ҳосил қилувчи бирикмалардан заҳарланиш” ташхиси билан мурожаат қилган.
Postda нашри хабарига кўра, шу куни соат 05:30ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган О.Т. хонадонида уй шароитида товуқ гўштидан кабоб таомини тайёрлаган. Шу таомдан ўзи билан бирга яшовчи 10 нафар оила аъзолари: турмуш ўртоғи, фарзандлари, онаси, келинойиси, жиянлари ва шу хонадонда қурилиш ишларини олиб бораётган беш нафар уста истеъмол қилишган.
Қайд этилишича, бироздан сўнг улар ўзларини ёмон ҳис қилишгач, тез ёрдамга қўнғироқ қилишган.
Уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволаш ишлари олиб борилган. Ҳозирда тегишли соҳа ходимлари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

21:17 / 25.07.2025
Самарқанд шаҳрининг ёши 3 минг йил деб қайта баҳоланади

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

22:00 / 05.07.2025