АҚШда TikTok ва WeChat иловаларини юклаб олиш тақиқланди
Манбаларнинг таъкидлашича, Аpple ва Google компаниялари мамлакат ҳудудидаги платформаларидан Хитой иловаларини ўчиришга мажбур бўлади.

Фото: globallookpress.com
АҚШда TikTok ва WeChat иловаларини юклаб олиш тақиқланди, деб хабар берди Reuters мамлакат савдо вазирлигидаги манбаларига таяниб.
Эндиликда АҚШ ҳудудида яшайдиган фойдаланувчилар TikTok ёки WeChat янгиланишларини юклаб ололмайди. Манбаларнинг таъкидлашича, ҳукумат фойдаланувчиларни иловаларни телефонларидан ўчиришга мажбур қилмайди, аммо Аpple ва Google компаниялари мамлакат ҳудудидаги платформаларидан Хитой иловаларини ўчиришга мажбур бўлади.
Шу билан бирга, Америка компанияларига Хитой ҳудудида WeChat орқали бизнес юритишга рухсат берилади. Агарда TikTok Вашингтон билан активларни бўлишиш борасида келишувга эришса, илова АҚШ ҳудудида блокланмайди.
Активларни бўлишиш TikTok’нинг Америка компаниясига сотилишини англатади. Microsoft августда Хитойнинг ByteDance компаниясидан ушбу иловани сотиб олмоқчи эканлигини билдирганди.
Мавзуга оид

23:52 / 04.04.2025
Трамп TikTokʼнинг АҚШдаги фаолиятини яна 75 кунга узайтиришини маълум қилди

23:40 / 02.04.2025
Amazon TikTokʼни сотиб олишга ариза берди

18:11 / 27.03.2025
TikTok эгаси Хитойнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

21:50 / 13.03.2025