Дониёр Тошхўжаев Фарғона вилояти ИИБга бошлиқ этиб тайинланди
Ички ишлар вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди.

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари - ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғи полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
У бу лавозимда бироз аввалроқ «Маҳалла» кенгаши раиси лавозимига ўтказилган Раҳмат Маматов ўрнини эгаллади.
Полковник Дониёр Тошхўжаев 2019 йилнинг июнида Акромхон Бобохонов ўрнига Ички ишлар вазир ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Муқаддам Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган Тошхўжаев 2019 йил январидан 2019 йил ёзига қадар Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаганди.
Мавзуга оид

09:22
Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

08:00 / 02.06.2025
Фарғонада банк масъуллари ва ҳоким ёрдамчиларининг қинғир ишлари аниқланди

07:40 / 31.05.2025
Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд сўмлик дориларнинг савдога чиқарилиши олди олинди

18:37 / 29.05.2025