БМТ бош котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси ўзгарди

Фото: LETA
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш инсон ҳуқуқлари бўйича ўзининг янги ёрдамчисини тайинлади. Ушбу лавозимни британиялик Эндрю Гилмор ўрнига латвиялик Илзе Брандс-Кехрис эгаллади. Бу ҳақда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
"Бугун БМТ бош котиби Антониу Гутерреш латвиялик Илзе Брандс-Кехрисни инсон ҳуқуқлари бўйича бош котиб ёрдамчиси ва Нью-Йоркдаги инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар бошқармасининг бошлиғи этиб тайинлади. У Буюк британиялик Эндрю Гилмор ўрнига тайинланди", - деди Дюжаррик.
Унинг сўзларига кўра, БМТ бош котиби ва инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Гилмор ташкилотдаги кўп йиллик фаолияти учун миннатдорлик билдирган.
Дюжаррикнинг маълум қилишича, Брандс-Кехрис 2017 йилдан буён БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси мустақил эксперт-аъзоси ҳисобланади.
Мавзуга оид

13:42 / 07.06.2025
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми бўлиб ўтади

21:46 / 02.06.2025
Анналена Бербок БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси раиси этиб сайланди

01:02 / 30.05.2025
Тўқаев Қозоғистон БМТни ислоҳ қилиш тарафдори эканини маълум қилди

13:25 / 29.05.2025