Сирдарёда 52 ёшли аёл ўзаро жанжал оқибатида вафот этди

Иллюстратив фото
2019 йил 30 август куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги касалхонадан тушган хабарга кўра, “Истиқлол” МФЙда яшаган 52 ёшли Э.К. исмли аёл уйидан қорин қисмида жароҳатлари билан касалхонага олиб келиниб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 27 август куни соат 21:00ларда Э.К. уйида бирга яшовчи таниши, 40 ёшли Ҳ.Х. билан биргаликда спиртли ичимлик ичиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида Ҳ.Х. Э.К.га пичоқ билан жароҳат етказганлиги, Э.К. олган жароҳатлари билан шу кунга қадар ҳеч қаерга мурожаат қилмаганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳ.Х. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти

08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди

09:16 / 20.03.2025
Ўзбекистон Малайзия билан жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ҳамкорлик қилади

10:10 / 05.03.2025