«Ўздавкарантин»: Хитойга қуритилган қалампир экспортига йўл очилди

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси ўртасида Ўзбекистондан Хитойга қуритилган қалампир экспорт қилиш бўйича фитосанитария талаблари тўғрисида Баённома имзоланди. Бу ҳақда «Ўздавкарантин» инспекцияси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хитой томони талабига кўра, қалампир маҳсулотларини ХХРга экспорт қилишга тегишли рухсатномани олиш учун экспорт қиладиган тадбиркорлик субъектлари реестрини шакллантириш ва Хитой томонига тасдиқлаш учун ҳар йили экспорт мавсуми бошланишидан камида 2 ой олдин жўнатиш талаб қилинади.
Шу муносабат билан, ушбу реестрни шакллантириш учун республикадаги экспорт қилувчи корхоналар томонидан тегишли маълумотлар ўз вақтида Инспекцияга тақдим этилиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мамлакатдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари Хитой томонидан қўйилаётган талаблар билан ушбу ҳавола орқали танишиши мумкин.
Мавзуга оид

12:02 / 07.06.2025
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети очилди

00:45 / 07.06.2025
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди

18:56 / 06.06.2025
Эрон баллистик ракеталар учун Хитойдан «минг тонна материал» буюртма қилди

18:13 / 06.06.2025