Саудия Арабистонида террорчиликда айбланган 37 фуқаро қатл этилди

Фото: EADaily
Саудия Арабистонида террорчиликда айбдор деб топилган 37 киши қатл этилди. Бу ҳақда EuroNews телеканали хабар берди.
Қатл этилганлар экстремистик ғояларга амал қилиш, террорчилик бўлинмаларини ташкил этиш ва динлараро адоватни қўзғашда айбдор деб топилганлар. Қатллар 23 апрелда Ар-Риёд, Мадина, Макка ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ижро этилган.
“Экстремист террорчилар ғояларини қабул қилиш, коррупция ва хавфсизликка путур етказиш ҳамда хаос ва динлараро адоватни қўзғаш мақсадида террорчилик бўлинмаларини шакллантиришда айбдор деб топилган бир қатор айбланувчиларга ўлим жазоси қўлланди”, деб маълум қилинган хабарда.
Мавзуга оид

13:53 / 07.06.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари

17:32 / 04.06.2025
Саудия Арабистонида Ҳаж қоидасини бузган 76 минг киши ҳибсга олинди

07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади

19:00 / 19.05.2025