Путин Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаси нима учун кераклигини айтди

Фото: REUTERS
Россия президенти Владимир Путин қирғизистонлик ҳамкасби Сооронбай Жээнбеков билан музокаралар чоғида мамлакат ҳудудидаги Россия ҳарбий базаси ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Газета.ru» мухбири хабар бермоқда.
Путиннинг сўзларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучайтирилади, Қирғизистон ҳудудида жойлаштирилган ҳарбий база эса республика мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
«... унинг мавжудлиги Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликнинг муҳим омили ҳисобланади», - деди Путин.
Бундан олдин, Путин Бишкекка келгани ва гвардиячиларга қирғиз тилида мурожаат қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

11:57 / 28.06.2025
Кремл Украина билан музокараларнинг учинчи босқичига тайёр

09:34 / 28.06.2025
Путин Ғарб давлатлари иқтисодиёти ҳақида: «Тез орада йўқ бўлиб кетади»

08:40 / 28.06.2025
Владимир Путин: Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ортда қолди

21:44 / 27.06.2025