НАТО шарққа кенгаймайди деб Россияни чув туширишди – Путин
«Ваҳоланки, бутун дунёга маълум, НАТО шарққа бир қарич ҳам кенгаймайди деб Россияга ваъда берилди. Кейин эса кетма-кет кенгайиш тўлқини бошланди», деди Путин.

Фото: РИА Новости
Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Украинада уруш бошланишидан олдин НАТО давлатлари ўз ваъдаларини бузиб, шарқ томон кенгайишни бошлаган.
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Атлантика алянси аъзолари ҳарбий харажатларнинг ўсишини Россия таҳдидлари билан изоҳласа-да, бу уларнинг «тажовузкорлиги» ҳақида гапиради.
«Аммо биз бу махсус ҳарбий операцияга қандай яқинлашдик, бу ҳақда ҳеч ким бир оғиз сўз айтмаяпти. Ва ҳаммаси қандай бошланди? НАТО шарққа кенгаймайди деб бизга дам беришди, алдашди, халқ тили билан айтганда чув туширишди. Ваҳоланки, бутун дунёга маълум, НАТО шарққа бир қарич ҳам кенгаймайди деб Россияга ваъда берилди. Кейин эса кетма-кет кенгайиш тўлқини бошланди», деди Путин.
«Бизда яхши нақл бор: «Бировнинг кўзидаги зирапчани пайқайсан, ўз кўзингдаги ғўлани сезмайсан». Мана шундай мунозара ортидан, гўёки Россиянинг тажовузкорлиги баҳонасида қуролланиш зарурлиги ҳақида гапирилмоқда. Майли қуролланаверишсин. Улар худди кеча туғилган ёш боладек. Бунақаси кетмайди. Ҳарбий харажатларни кўпайтиришмоқчими, кўпайтираверишсин. Бу уларнинг тажовузкорлигидан далолат беради», деб қўшимча қилди Путин.
Мавзуга оид

21:21 / 27.06.2025
Шавкат Мирзиёев Минскда Владимир Путин билан учрашув ўтказди

16:48 / 27.06.2025
Россия Украинадаги энг йирик литий конларидан бирини эгаллади – ОАВ

14:23 / 27.06.2025
Z-каналлар Бундесвер юк машиналари ёнаётгани акс этган видеони эълон қилди

14:18 / 27.06.2025