Бразилия АҚШга ракеталарни ўз космодромидан учиришга рухсат берди

Фото: Pilar Olivares/Reuters
Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг твиттерда маълум қилишича, Бразилия АҚШга сунъий йўлдошлар ва ракеталарни ўз космодромидан учиришга рухсат берди.
Унинг сўзларига кўра, гап Бразилиянинг Мараньян штатидаги «Алкантара» марказидан тижорий мақсадда фойдаланиш ҳақида кетмоқда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, марказ ҳудуди Бразилиянинг юрисдикцияси остида бўлади.
Бундан олдин, АҚШнинг Бразилия бўйича режалари маълум бўлганди.
Reuters’нинг Бразилия ҳукуматидаги икки манбага асосан хабар беришича, Америка расмийлари Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг Вашингтонга ташрифи чоғида Бразилияга «НАТОдан ташқаридаги энг асосий иттифоқчи»га (MNNA) айланишни таклиф этиш ниятида.
Мавзуга оид

15:22
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

13:03
Сафини кенгайтириб олган ҲАМАС, Украина шаҳарларига ракета ҳужуми ва Суриядаги базаларини ёпаётган АҚШ — кун дайжести

11:33
Reuters: Эрон АҚШ билан янги ядровий келишув учун кафолатлар олишни истаяпти

08:35