75 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди
Жорий йилнинг 8 декабрь куни Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшовчи О.М. ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 14 сентябрь кунидан 8 декабрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Чиғирчи МФЙда жойлашган савдо дўконидаги шкафидан 75 млн сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ўғлон МФЙда яшовчи У.И. содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

20:42 / 06.07.2025
Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди

20:13 / 04.07.2025
Бухоро вилояти собиқ ҳокими Дамир Ядгаров вафот этди

14:31 / 04.07.2025
Столда пичоқ, унинг олдида маст одам, ходим телефон “титиб” ўтирибди – Бухородаги ҳодисада ким антиқаҳрамон?

17:24 / 03.07.2025